12:32 | 20.04.22 110
Шавкат Мирзиёев 21–22 апрель кунлари Қашқадарёга ташриф буюради
Ташриф давомида қандай масалалар муҳокама қилиниши айтилди
Шавкат Мирзиёев 21–22 апрель кунлари расмий ташриф билан Қашқадарёга ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш кўзда тутилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети қурилиши билан танишгани ҳамда видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берилганди.