Жаҳон - 8:40 · 20.04.2022

Шри-Ланка президенти қариндошларини ҳукумат лавозимидан бўшатди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса мамлакатдаги йирик иқтисодий инқироз шароитида 17  нафар янги вазир тайинлаб, бир қатор қариндошларини лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, президентнинг  икки укаси – Бэзил ва Чамални вазирлар маҳкамасидан бўшатилган, бироқ катта акаси – Маҳинда Ражапаксани бош вазир лавозимида қолган. Унинг тўнғич ўғли, президентнинг жияни Намал Ражапакса давлат бошқаруви вазири лавозимини тарк этган.

Таъкидланишича, қариндошларни ишдан бўшатиш мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари фонида амалга ошган. Намойишчилар президент ва унинг оиласини ҳокимиятни ушлаб туришда айблаб, уларнинг истеъфосини талаб қилган.

Аввалроқ Қозоғистонда президентининг куёви элчилик лавозимидан кетиши маълум қилинганди.