Тахиатошда ота фарзандига алимент эвазига Тошкентдан уй берди
Мажбурий ижро бюроси Тахиатош тумани бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 18.04.2017 йилги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Х.дан ундирувчи О.Атамуратованинг фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро иши, бўлим иш юритувига 2017 йил март ойида келиб тушган пайтидан, ойма-ой тўлиқ тўланиб келинган.
Шунга қарамасдан 2022 йилнинг апрель ойида, ота томонидан фарзандига аталган алимент нафақаси эвазига Тошкент шаҳрида жойлашган ўзига тегишли бўлган 2 хонали уйини бериш истагини билдирган.
Шу муносабат билан бўлим давлат ижрочилари томонидан тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгандан кейин, қисқа муддат оралиғида мазкур уй, собиқ турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берилди ва ижро иши эса, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддасига асосан тамомланди.