Сиёсат - 16:22 · 20.04.2022

«Толибон» Ўзбекистонга ракета учирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудидан Термизга ракета учирилгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда 19 апрель куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Фото: Telegram / @nigoh_01

Келтирилишича, ТИВ расмий вакили Абдул-Қаҳар Балхий бу бўйича маълумот берган. Расмий Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида вазият барқарорлигини таъкидлаган.

«Толибон» Афғонистон чегарасида назоратни таъминлаш ва кимдир томонидан хавфсизлик бузилишига йўл қўймаслигини тасдиқлаган.

Скрин: Twitter / @QaharBalkhi

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани ҳақидаги хабарлар рад этилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдириб, фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликни сўраган.