Тошкент аэропорти ёнидаги темир йўлдан ҳарбий техникалар олиб ўтилди — видео
Тошкент аэропорти ёнидаги темир йўлдан вагон-вагон ҳарбий техникалар олиб ўтилгани ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. Мудофаа вазирлиги бу бўйича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, вазирликнинг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга ошириб борилади.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган», дейилади вазирлик изоҳида.
Аввалроқ Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этганди.