Тошкент вилоятида аёлнинг фарзандини даволаш учун йиққан эҳсон пули ўзлаштирилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида аёлнинг фарзандини даволаш учун йиққан эҳсон пулини мактаб ўқувчиси ўзлаштирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Қайд этилишича, шаҳарнинг Тараққиёт МФЙда яшовчи 45 ёшли фуқаро М.С. (аёл) ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам йиғиш мақсадида ижтимоий тармоққа пластик карта эълон қилгани айтилган. Шунингдек, аёл карта ҳисобига 600 минг ўтказишини айтиб қўнғироқ қилган номаълум фуқаро унинг ҳисобидан 2 миллион сўмни ечиб олганини маълум қилган ва ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан вилоят ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш ҳамда шаҳар жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Аниқланишича, буни Қорақалпоғистонда яшовчи 18 ёшли Ж.А. (11 синф ўқувчиси) содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада коллеж ҳисобчиси ўқитувчиларнинг номига карта очиб, 4,3 миллиард сўмни онлайн қиморга тикиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023