Тошкентда «Hyundai Sonata» ЙПХ инспекторини уриб юборди — видео
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 20 апрель куни «Hyundai Sonata» хизматдаги ЙПХ инспекторини уриб юборди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Telegram / @tyuzbek
Маълум қилинишича, соат 10:40 да Абдулла Қодирий ва Махатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори Фарҳод Сайхаматовни А.Т. бошқарувидаги «Hyundai Sonata» автомашинада уриб юборган.
Оқибатида йўл-патруль хизмати инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлик бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нукус шаҳрида 5 апрель куни «Дамас» йўлдан ўтаётган эркакни уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.