Археологлар Туркиянинг Бурса вилоятидаги Изник кўлида сув сатҳи пасайгач, Неофит шарафига қурилган 1500 йиллик базилика (диний бино тури) қолдиқларини топди. Бу ҳақда «Greek Reporter» хабар берди.
Фото: «Bursa.com»
Милоддан аввалги IV-V асрларга оид базилика тадқиқотчилар кўлни юқоридан суратга олгач аниқланган. Мутахассислар фотосуратлар туфайли кўл қирғоғидан атиги 20 метр узоқликда жойлашган Византия черковининг сув ости қолдиқларини топишга муваффақ бўлган. Бино аниқланган ҳудуд Византия ва илк насронийлик даврида муҳим диний ва маданий марказ бўлиб хизмат қилган. Археологларнинг таъкидлашича, базилика илк христиан меъморчилигининг намунаси ҳисобланади.
Фото: «Bursa.com»
Тахминларга кўра, ибодатхона эрамизнинг 740 йилидаги зилзила пайтида кўл тубига тушган. Эътиборли томони шундаки, базилика аввалдан мавжуд иншоот устига қурилган. Бундай қурилиш ўша пайт учун одатий бўлган. Ибодатхонадан топилган ашёлар орасида бир қанча қабрлар, болалар ва ўрта ёшлиларнинг скелети аниқланган.