Жаҳон - 16:17 · 20.04.2022

Вьетнамда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилди — видео

Вьетнамдаги Мок-Чау оролининг сайёҳлик ҳудудида дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилди. Бу ҳақда «UPI» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, структура Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ва унинг узунлиги 631 метрни ташкил қилади. Видеода одамлар «мўрт» кўприкдан ўтаётгани ва оролнинг гўзал тоғлари фонида суратга тушиши кўрсатилган.

Бах Лонг номини олган кўприк 30 апрель — Бирлашиш кунида очилади. Бу ҳар йили ўтказиладиган байрам бўлиб, унда аҳоли ўтган асрнинг 70 йилларида АҚШ қўшинлари мамлакатга бостириб кирган воқеаларни эслатади. Бунинг натижасида жанубий ва шимолий Вьетнам бир давлатга бирлаштирилган.

Аввалроқ АҚШда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилганди. Шунингдек, Хитойда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилганди. Данияда дунёдаги энг баланд қум қалъаси қурилганди.