Жамият, Фотогалерея, Хоразм - 19:38 · 20.04.2022

Хоразмда бориб кўришингиз керак бўлган топ–5 манзил — суратларда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан 18–19 апрель кунлари Хоразм вилоятининг маданий мерос объектлари ҳамда сайёҳлик марказлари бўйлаб бир қатор ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун инфо-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» мухибири ҳудуддаги албатта бориб кўришингиз керак бўлган топ–5 маскандан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Ичан қалъа

Ўзбекистоннинг қадимий вилоятларидан бири саналмиш Хоразм ўзида минглаб ўтмиш ҳикояларини ва тарихий мажмуаларни жамлаган воҳа ҳисобланади. Журналистлар ана шу тарих билан яқиндан танишиш мақсадида, дастлаб, Хива шаҳридаги 26 гектар майдонни эгаллаган Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуасида бўлди. Қалъа 1920 йил 27 апрелда Хива давлат музейи сифатида ташкил топган. 1967 йилдан Марказий Осиёда биринчи бўлиб Хива ҳақиқий тарихий-меъморий музей–қўриқхонаси сифатида фаолият кўрсата бошлаган.

Музей–қўриқхонанинг 69 та залида жойлашган 14 та мустақил экспозиция Хоразм ва Хива тарихининг маълум бир даврларини акс эттириб, унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссасини очиб беради. Хива шаҳрида ўтказилган археологик қазишмалар натижаси шуни кўрсатадики, «Ичан қалъа» ҳудуди эрамиздан аввалги V асрда пайдо бўлган.  Таъкидланишича, ҳозирда музей-қўриқхона ҳудудида 54 та тарихий-меъморий обида мавжуд бўлиб, 360 хонадонда 2600 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Ичан қалъага кириш учун асосий кириш жойи — Ота дарвоза
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Ота даврозанинг ўнг томонида Муҳаммад Аминхон мадрасаси жойлашган
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Исломхўжа минораси ва масжиди
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Қалъа ичида жойлашган галерия
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Хон ва аёнларини гавдалантираётган актёрлар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Хоразм патирлари: гўштли, сутли ва помидорли патирлар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Кўп устунли Жума масжидининг ички қисми
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Паҳлавон Махмуд мақбараси
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Қалъа ичидаги терасса
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Аҳоли яшаш уйлари ва тарихий ёдгорликлар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Қуёш ботар чоғидаги Ичан қалъа
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Қуёш ботар чоғидаги Ичан қалъа
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Тунги Ичан қалъа
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Тунги Ичан қалъа
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Нуруллабой саройи

Хивадаги Нуруллабой сароий мажмуа сифатида XIX–XX асрларда салкам 50 йил давомида қуриб битказилган. Хива ҳукмдорларидан Муҳаммад Раҳимҳон I, II ва Исфандиёрхон ушбу масканда яшаган. Мажмуа Нуруллабой саройи, Иброҳим хўжа уйи, арзхона, кириш қисми, Нуруллабой мадрасаси, Исфандиёрхон расмий қабулхонаси, Тунқотарлар уйи ва европача услубда бунёд этилган истироҳат боғ кабиларни ўз ичига олади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бино Москва шаҳар архитектори лойиҳаси асосида европа модерни услубида қурилган. Бинодан йилнинг барча фаслларидан фойдаланиш мақсадида хоналарда қиздириш қурилмалари-каминлар барпо қилинган. Шўролар даврида сарой ташландиқ ҳолатга келиб қолган, 2017 йилда эса тўлиқ реконструкция ва рестоврация қилинган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қалажиқ қалъа

Боғот туманида жойлашган обида тарихи эрамиздан олдинги X асрга бориб тақалади. Уч минг йиллик тарихга эга Қалажиқ-қалъа асосан истеҳком вазифасини бажарган. Унинг ёнида Сулаймон қалъаси ҳам жойлашган бўлиб, тарихий манбаларда уларнинг «Эгизак қалъа» деб аталгани келтирилади. Қалъа атрофида катта кўл бор ва унинг таркибидаги сув шифобахш хусусиятга эга.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Кўлнинг таркибидаги унсурлар Исроилдаги Ўлик кўлнинг суви билан таққосланганда уларнинг фойдалилик хусусияти ўхшаш экани аниқланган. Ҳар йили 4 мингга яқин сайёҳ тарихий ва тиббий саёҳат учун Қалажиқ-қалъага келади. Ҳозирда дам олувчилар учун қулайлик яратиш ва мазкур ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида алоҳида мажмуа ташкил этилмоқда.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Улли ҳовли» мажмуаси

Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан биридир. Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

Ушбу тарихий маскан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017–2018 йилларда қайта таъмирланиб, асл ҳолига келтирилган. Йигирма ўринли меҳмонхона қурилиб, туркман ўтовлари ўрнатилган. Таъмирланишдан сўнг мажмуа ховлисида 2 та тандир ўрнатилиб, ташриф буюрган меҳмонлар учун маҳорат дарслари ташкил қилишга имкон яратилган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Кулолчилик маркази

Янгиариқ туманидаги Каттабоғ қишлоғи уста кулоллари билан машҳур. Халқ ҳунармандчилигини янада ривожлантириш мақсадида қишлоқда кулолчилик маркази ташкил этилган. Қадимий Хоразм меъморчилиги услубида бунёд этилган марказ қурилиши учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланган. Марказда кулолчилик устахоналаридан ташқари сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун 7 ўринли меҳмонхона, ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш учун махсус кўргазмали савдо бўлими ташкил қилинган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров