Жаҳон - 15:02 · 21.04.2022

Афғонистонда намоз ўқилаётган пайтда масжид портлатилди — видео

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги «Се Докон» масжидида 21 апрель, пайшанба куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Tasnim News» хабар берди.

Фото: «Tasnim News»

Маълум қилинишича, портлаш пешин намози ўқилаётган пайтда юз берган. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, 65 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Мазкур рақамлар ўзгариши қайд этилган. Айрим манбалар 18 киши ўлгани ва 30 киши жароҳат олганини айтмоқда. Портлашдан сўнг масжид қандай кўринишдалиги акс этган видео эълон қилинган.

Ўз навбатида, худди шу кун йўл четида ўрнатилган бомба оқибатида  «Толибон» полицияси пикапи портлатилган. Ҳодисада ҳаракатнинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Фото: «Tasnim News»

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Кобулдаги мактабларда кучли портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 100 киши ҳалок бўлган ва яралангани айтилган.