Жаҳон - 19:45 · 21.04.2022

Аргентинада ковид чекловлари юшатилади

Аргентинада аста-секин пандемия сабабли жорий этилган чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «ShutterStock»

Маълум қилинишича, ковид тарқалиши сабабли мамлакатда 20 март куни киритилган чеклов олиб ташланади. Аргентинада жами инфекцияга чалинганлар сони 9 060 923 — 19,7 фоизни ташкил қилмоқда. Касаликдан 128 344 киши, яъни 1,4 фоиз бемор вафот этган бўлса, 8 895 999 минг нафар одам — 98,2 фоиз тузалган.

Аввалроқ Бразилияда ковид сабабли ўрнатилган фавқулодда ҳолат бекор қилинганди. Шуниннгдек, Жанубий Корея ковид чекловларини юмшатиши хабар берилган.