Фотогалерея - 23:55 · 21.04.2022

Барби қиролича, ювилган Ленин ҳайкали, Қашқадарёга борган Президент — 21 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев Косон туманида «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» мавзесини бориб кўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Косон туманидаги «Бунёдкор» пахта-тўқимачилик кластерининг ишлаб чиқариш корхоналарини бориб кўрди. Туркия ва Италиядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланган мазкур корхона йилига 6 миллион дона тайёр трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда фабрикада 320 нафар хотин-қизлар ишламоқда. Президент улар билан суҳбатлашиб, ишларига муваффақият тилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилди. У ерда тарбияланганларнинг бир қисми яқинлари бағрига қайтган бўлса, бир қисми оилавий болалар уйларига қабул қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев бугун шундай меҳрибон инсонлар — Ҳусан Холлиев ва Гулбаҳор Хонимова, Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидова, Бахтиёр Тўраев ва Гулбаҳор Алланазарова оилалари билан учрашиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Тошкентдаги халқаро бизнес марказида эркак юқори қаватдаги чекиш жойидан йиқилиб тушди. У ўз жонига қасд қилган.

Фото: «Bugun.uz»

Самарқанд шаҳрида ёққан кучли ёмғир оқибатида сув тошқинлари юзага келди.

Фото: «AP»

Бугун Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшга тўлди. Шу муносабат билан қироллик оиласининг расмий саҳифасида унинг икки оқ от ушлаб турган сурати эълон қилинди.

Фото: «EPA»

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ленин ҳайкали ювиб тозаланмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Украинанинг Ирпин шаҳрида уруш сабаб вайрон бўлган автомобиллар уюми.

Фото: «AFP»

Қиролича таваллуди муносабати билан унинг кўринишадаги Барби намойиш этилди.

Фото: «Reuters»

Ҳар Рамазонда шу бўлар такрор. Исроил ҳамда Фаластин ўртасидаги навбатдаги тўқнашувлар. Исроилнинг «Темир Гумбаз» ракетага қарши тизими Ғазо секторидан отилган ракеталарни йўқ қилмоқда.

Фото: «Getty Images»

Ҳиндистонга йўл олган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон самолёт бортида журналистлар билан суҳбатлашмоқда.