Жаҳон - 13:50 · 21.04.2022

«Бизга тўп беришса, дарвозага қандай зарба беришни кўрсатамиз» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россия тинчлик ҳужжати лойиҳасини тақдим қилмаганини айтди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: «APA»

Зеленский Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан учрашув якунларига бағишланган брифингда бу бўйича маълумот берган.

«Мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмадим. Улар бизга тинчлик лойиҳасини бермаганига ишончим комил. Ҳозир тўп биз томонда. Умуман олганда, мен тинчлик даврида яхши футбол ўйнаганман. Унда қуйидагича қоида бор: иккита жамоа ва тўп бўлиши керак. Менимча, жаноб Песков ўзи билан ўзи футбол ўйнаяпти», — дейди Зеленский.

Шунингдек, Украина президенти бундай жиддий нарсаларни ўйинга айлантирмаслик кераклигини айтган.

«Масалага жиддий эътибор қаратиш керак. Шунинг учун бизга тўп беришлари биланоқ дарвозага қандай зарба беришни кўрсатамиз», — дейди у.

Аввалроқ Зеленский Россия билан имзоланадиган тинчлик шартномаси қандай бўлиши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, у Украинани тарк этмагани сабабини тушунтирганди.