Фотогалерея - 0:07 · 21.04.2022Ижод қилаётган робот рассом, сут ичаётган айиқ боласи, дўконлари бузилаётган ҳинд мусулмонлари — 20 апрель суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «Shutterstock»Рио-де-Жанейро шаҳридаги Португалия қироллик кутубхонаси.
Фото: «Shutterstock»Хитойда қутқарувчилар қирғоққа чиқиб қолган улкан китга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Фото: «Getty Images»Манҳеттен осмонидаги қора булутлар.
Фото: «AP»Ҳиндистон полицияси дўконлари бузилишига қаршилик қилаётган ҳинд мусулмонларни ҳибсга олмоқда. Ҳиндистонда мусулмон динидагиларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари тез-тез учраб туради.
Фото: «AFP»Россия ракеталаридан уйи вайрон бўлган украиналик аёл.
Фото: «AFP»Хитойнинг Шанхай шаҳрида карантин ҳамон давом этмоқда.
Фото: «The Guardian»Лондонда қочқинларнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.
Фото: «Getty Images»Венеция биенналида қатнашаётган рассом робот Айда.
Фото: «EPA»Гонгконгда массаж салони очилишдан олдин дезинфекция қилиб чиқилмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»Туркиянинг Ван шаҳрида сут ичаётган Ҳакван исмли айиқ боласи.