Жаҳон - 0:45 · 21.04.2022

Илон Маск Марсга парвоз чиптасининг нархини маълум қилди

«SpaceX» асосчиси, миллиардер Илон Маск Марсга парвоз учун чиптанинг тахминий нархи 100 минг долларни ташкил этишини айтди. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Миллиардерга кўра, «SpaceX» компанияси одамларни Марсда шаҳар қуришга жалб қилиш мақсадида парвозларни қулай қилади.

«Агар Марсга кўчиб ўтиш тахминан 100 минг доллар турадиган бўлса, менимча, деярли ҳар бир киши шунча пулни йиғиб, Қизил сайёрага бориши мумкин», — деди у.

Шу билан бирга Маск мазкур нарх фақатгина бориш чиптаси, яъни бошқа шаҳарга кўчиш учун белгиланган сумма эканини айтган. «SpaceX» раҳбари ҳукумат ҳомийлиги ёки кредит молиялаштириш манбалари бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ космосга бир кишилик чиптанинг кимошди савдосидаги нархи маълум бўлганди. Шунингдек, Илон Маск одамларни Марсга кўчириш қанчага тушишини айтган.