Исроил ва Ғазо сектори бири бирининг ҳудудига ракета учирди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 20 апрель куни тунда Ғазо секторида жойлашган Ҳамас гуруҳининг иккита ҳарбий объектига авиазарбалар берди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.
Фото: «Getty Images»
Айрим манбалар авиазарбага Ғазодан учирилган ракета сабаб бўлганини айтган. Исроил осмонида бир неча дақиқа давомида сиреналар янграган.