Кинокарвон гуруҳи Қашқадарёда учрашувларни ўтказмоқда — фото

Кинематография агентлиги ташаббуси билан агентлик ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон гуруҳи Қашқадарё вилоятида учрашувларни ўтказмоқда.

Кинокарвон гуруҳи Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройи, Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой тарихий ёдгорлиги, Чироқчи тумани Маданият маркази, Китоб тумани Топчоқ МФЙ, Яккабоғ туманидаги Саховат интернат уйи ҳамда Шаҳрисабз тумани аёллар мурувват уйига ва маҳаллаларга борди.

«Кинокарвон сафарлари бизга жуда манзур бўлмоқда. Ўз ижодимиз ҳақида юртимизнинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли билан мулоқотлар ўтказмоқдамиз. Учрашувларда барча бизни илиқ кутиб олишяпти», — дейди «Дўстлик» ордени соҳибаси, таниқли актриса Барно Қодирова.

Ташрифда йиғилганлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар, турли жанрларда яратилаётган фильмлар ҳақида сўз борди. Сўнг Кинокарвон гуруҳидаги таниқли киноижодкорлар билан интервьюлар, жонли мулоқот ва фотосессиялар ташкил этилди.

«Кинокарвон сафарларида биз чекка чекка ҳудудларда яшовчи инсонларнинг кўзларида қувонч, санъаткорларга бўлган меҳрни кўрдик. Қолаверса, улар янги миллий фильмларни ҳам катта қизиқишлар билан кутиб олишмоқда. Биз бундай сафарларни янада кўпроқ уюштирамиз», — дея таъкидлади Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази вакили Барно Ўнгбоева.

Олдинда Кинокарвон гуруҳи «Маҳаллада дув-дув гап» дастури доирасида Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудларига сафар қилади. Шунингдек, «Киноклуб» ихтисослаштирилган автотранспортларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Афв», «Бир кунлик тўй» «101 рейс», «Лолагулим» каби янги миллий фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади