Илм-фан - 19:50 · 21.04.2022

Коронавируснинг кўпчилик билмайдиган аломатлари маълум қилинди

АҚШнинг Статен-Айленд университети мутахассиси Томас Гут коронавируснинг кўпчилик билмаган тўртта ноодатий аломатлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Медик Форум» хабар берди.

Фото: «The Washington Post»

Шифокорнинг сўзларига кўра, бу қуйидаги симтомлар ҳисобланади:

Қулоқда шовқин эшитилиши

Мутахассис симптом ковиднинг сўнгги штамларида тез-тез кузатилаётганини айтган, бироқ аломат касалликнинг дастлабки тўлқинларда ҳам пайдо бўлган. «Одатда, қулоқдаги ўзгариш 1 ойдан сўнг ўз ҳолига қайтади», — дейди Гут.

Тутқаноқ

Аломат коронавируснинг камдан-кам учрайдиган симптомларидан бири ҳисобланади. Аммо у узоқ муддатли муаммога айланиши мумкин.

Соч тўкилиши

Томас Гутнинг сўзларига кўра, соч тўкилиши одатда, уч ой давом этади, аммо сочларнинг қайта ўсиши секин жараён бўлгани туфайли симптом узоқ муддатли муаммога айланади.

Тери қичиши

Симптом тананинг ҳар қандай қисмига таъсир қилиши мумкин, лекин кўпинча бу ҳолат қўл ёки бошда кузатилади. «Аломат одатда бир неча ойдан сўнг йўқолади», — дея қўшимча қилган мутахассис.

Аввалроқ коронавируснинг инсон руҳиятига таъсири маълум қилинганди. Шунингдек. нима учун коронавирус мутацияланишдан тўхтамаслиги айтилган.