Иқтисод - 12:05 · 21.04.2022

Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Тошкент шаҳрида 21 апрель куни Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Марказий банк ахборот хизмати

Қайд этилишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«bakiroo»нинг ёзишича, бу асосий ставка бирданига 3 фоиз бандига кўтарилгандан кейинги илк йиғилиш ҳисобланади.

«Ўтган беш ҳафта давомида миллий валюта курсининг барқарорлашуви, ҳатто мустаҳкамланиши юз берди (бунда рублнинг нобозор ўзгаришларига алдамчи ишончнинг таъсири йўқ эмас).

Лекин инфляцион кутилмалар ва хатарлар юқорилигича қолмоқда. Асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган давлатлардан инфляция импорти эҳтимоли ортмоқда», деб ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банки бошқарувининг 17 март кунги йиғилишида асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Bugun — LIVE