Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 21 апрель кунги ҳолатига кўра нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мол гўшти (45 000 сўмдан – 85 000 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори ва Тошкент шаҳридаги марказий бозорларда кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 45 000 сўмдан – 49 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Қашқадарё вилояти, Самарқанд вилояти,Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. мол гўшти – 75 000 дан 85 000 сўмгача

Қўй гўшти (40 000 сўмдан – 86990 сўмгача)

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти, Жиззах вилояти марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 40 000 дан 45 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 86990 сўмдан 80 000 сўмгача.

Товуқ гўшти (10 000 сўмдан – 38 000 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразм Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 сўмдан – 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкет шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Самарқанд вилояти Марказий деҳқон бозорларида кузатилди – 30000 – 38000 сўм.

Гуруч (3 000 сўмдан – 17 000 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорқалпоғистон деҳқон бозори ва Хоразм вилояти, Жиззах вилояти Марказий бозорларида қайд этилган – 3000 – 6 000 сўм.

Энг қиммат нарх Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Навоий вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилган – 16 000 – 17 000 сўм.

Ўсимлик ёғи (16 000 сўмдан – 25 500 сўмгача)

Энг арзон ўсимлик ёғи Фарғона вилояти, Хоразм вилояти, Бухоро вилояти марказий бозорларида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 16 000 сўмдан – 17 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкент вилояти Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 23 000 дан 25 500 сўмгача.

Ун (2800 сўмдан – 11 000 сўмгача)

Энг арзон нархдаги маҳаллий олий навли ун Қорақалпоғистон Республикаси,Андижон вилояти,Фарғона вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм маҳаллий олий навли ун учун 2 600 сўмдан-3000сўмгача тўлашингиз зарур бўлади.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Тошкент вилояти Марказий бозорида қайд этилди – 11000 сўм.

Маҳаллий 1-навли ун (1500-9000 сўмгача) 

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилояти деҳқон бозорларида қайд этилди — бу сумма 2600-2800 сўмни ташкил қилмоқда.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Тошкент вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 9000 сўмгача.

Шакар (8000 сўмдан – 13 500 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 8000 – 8500 сўм.

1 кг шакар учун энг қиммат нарх Сурхондарё вилоятида кузатилиб,13 500 сўмгача кўтарилган.

Тухум (600 сўмдан – 1500 сўмгача)

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Андижон вилояти, Наманган вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорларида кузатилди 600 — 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

1 дона тухум учун энг қиммат нарх пойтахтимизнинг деҳқон бозорларида қайд этилди — 1500 сўм.

Картошка (2500 сўмдан – 15 000 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори, Жиззах вилояти деҳқон бозори, Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 2500-2800 сўмдан сотилмоқда.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Тошкет шаҳри деҳқон бозорида кузатилди –15000сўмгача кўтарилган.

Помидор (10 000 сўмдан – 26 950 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди -10000сўмдан – 12000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида қайд этилди – 26000-26950 сўмгача сотилмоқда.

Пиёз (1000-7000 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари Марказий деҳқон бозорида кузатилди -1000-1500сўмгача.

Энг қиммат нарх 1 кг пиёз учун Навоий вилояти деҳқон бозорида қайд этилди –7000сўмгача сотилмоқда.

Бодринг (4000-30 000 сўмгача)

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти Марказий бозорларида кузатилди- 1 кг бодринг 4000 сўмдан. Энг қиммат нарх-Тошкент шаҳри Марказий бозорларида бўлиб-30000 сўмгача бўлган.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади