Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг якуний имтиҳони қачон ўтказилиши маълум бўлди

АОКАда 21 апрель куни ўтказилган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова мактаб битирувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари қачон ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Халқ сўзи online»

Қайд этилишича, умумтаълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2022 йил 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади. Хусусан, 9-синф битирувчилари она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича имтиҳон топширади. 11-синф битирувчилари эса она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний назорат имтиҳонларини топширади.

«Хўш, жорий йилда якуний имтиҳонлардан кимлар озод этилади? Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат сертификатга эга ҳамда чет тили фани бўйича В1 ва ундан юқори В2, С1, С2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар тегишли фандан ҳамда чет тили фанидан мактаб педагогика кенгашининг қарори асосида якуний назорат имтиҳонларидан озод этилади», — деди вазирлик вакили.

Лайло Рустамованинг сўзларига кўра, жорий ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари бўлмайди. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар уларнинг ички низомларига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади. Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 7,5 миллион нафарга етиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мактаб учун энг кўп ва энг кам маблағ ажратилган ҳудудлар номи маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023