Ўзбекистоннинг 3 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистоннинг 3 ойдаги ташқи савдо айланмаси 13,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур миқдор 2022 йилнинг январь–март ойларидаги кўрсаткични билдиради. Ҳамда унда экспортнинг улуши 5,8 миллиард долларга тенг, жумладан, маҳсулотлар бўйича 5,2 миллиард ва хизматлар кесимида 568 миллион доллар.
Таъкидланишича, ташқи савдо айланмасининг қолган миқдори қуйидагиларга тўғри келади:
- импорт — 7,4 миллиард доллар: маҳсулотлар 6,8 миллиард доллар ва хизматлар 530 миллион доллар;
- сальдо — 1,6 миллиард доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январда 3,5 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.