«‘Ўзбеккино’даги раҳбариятнинг ўзгариши фақат ва фақат кинонинг ёмонлашувига олиб келди» — Сарвар Каримов
Ўзбекистонлик кинорежиссёр Сарвар Каримов журналист Фаррух Худоёров билан бўлган суҳбатда «Ўзбеккино»даги раҳбариятнинг ўзгариши фақат ва фақат кинонинг ёмонлашувига олиб келганини айтди.

Режиссёр, шунингдек, агентликнинг Кинемотография номига ўзгаришига салбий муносабатда эканини маълум қилди.
«‘Ўзбеккино’нинг Кинемотография агентлиги деб номланиши, структура даражасида бўлган ўзгаришлар, раҳбариятнинг ўзгариши фақат ва фақат кинонинг ёмонлашувига олиб келди.
Шахсий фикримча, кино соҳамиз ҳам афсуски коррупцион схемага айланиб қолди, деб ўйлайман. Бундан буёғига кинойимиз бу кетишда ҳеч қачон ривожланмайди ва ҳеч қачон яхши кинолар олинмайди. Бундан буёғига ёмон бўлса ёмон бўлади, лекин ҳеч қачон яхшиланмайди», — деди Сарвар Каримов.