Жаҳон - 13:00 · 21.04.2022

«Путин билан музокара олиб бориш тимсоҳ билан савдолашишга ўхшайди» — Борис Жонсон

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украина ва Россия ўртасидаги урушнинг эҳтимолий музокарали ҳақида гапирди. Бу ҳақда «BBC News» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Қайд этилишича, бош вазир Владимир Путин билан музокаралар олиб бориш орқали урушни тўхтатишга уриниш бефойда эканини айтган. Шунингдек, у Россия президенти билан музокара олиб бориш ҳақида ҳам гапирган.

«Путин билан музокара олиб бориш сизнинг оёғингиздан ушлаб олган тимсоҳ билан савдолашишга ўхшайди», — дейди Борис.

Шу билан бирга, Жонсон Путин Украина билан ҳақиқий музокараларни куч нуқтаи назаридан олиб боришни хоҳлашини таъкидлаган. Бош вазирнинг фикрича, Зеленский Россия қўшинларини Украина шарқидан қувиб чиқармоқчи, аммо Қрим бўйича музокараларга рози бўлиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден украиналик қочқинлар билан суҳбатда Путинни қассоб деб атаганди.