Қашқадарёда аёллар ичимлик суви талашиб жанжаллашди — видео

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида аёллар қудуқдан ичимлик суви олиш учун талашиб жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги воқеага муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Воқеа акс этган видеода аёллар тумандаги «Нурли келажак» маҳалласида яшаши айтилган.

Мазкур ҳолат 2022 йилнинг 19 апрель куни туман ҳокими ўринбосари Шердил Эргашев ҳамда «Қашқадарё сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятининг туман бўлими бошлиғи Суюн Алланазаровлар иштирокида ўрганилган.

Таъкидланишича, маҳалла ҳудудидаги булоқ қиш ва баҳор фаслининг ўз вақтида ёғингарчиликларсиз келгани ҳисобига қуриб қолмоқда. Тўғрироғи, сув чиқиши анча камайган.

Ҳокимлик баёнотида, шунингдек, мазкур муаммо масъуллар, шахсан туман ҳокими назоратига олингани, аҳолининг сувсизлик масаласидаги ҳар бир мурожаати ўз вақтида ўрганилгани айтилган. Ҳатто ўтган мавсумда сув ташувчи махсус автомобиллар орқали аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилгани қўшимча қилинган.

Туман ҳокими ўринбосари ҳамда «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ туман бўлими бошлиғи аҳолига 2022 йил якунига қадар Оқсув суви тортиб келинишини, Доққи—Бойқўрғон сув қувури таъмирланишини маълум қилган.

Аввалроқ Наманганда сув талашган фуқароларнинг бири иккинчисини ўлдириб қўйганди. Шунингдек, Сурхондарёда эркак сув талашиб, фуқаронинг бошига кетмон билан урган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023