Сиёсат - 13:40 · 21.04.2022

Россия ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказади

Россия ва Марказий Осиё давлати ташқи ишлар вазирлари 22 апрель куни учрашув ўтказади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Келтирилишича, «Марказий Осиё + Россия» ташқи ишлар вазирларининг бешинчи учрашуви видеоконференсалоқа режимида ўтказилади. Унда Россия ташқи ишлар вазири, Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Россия ТИВ учрашувда минтақада барқарорликни сақлаш, терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш масалаларини кўриб чиқади. «Афғонистондаги ҳозирги вазият ва унинг қўшни давлатларга таъсири юзасидан фикр алмашилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тожикистонда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтиши маълум қилинган. Шунингдек, Москвада МДҲ хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтган.