Россия Олий суди 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш учун ота-онанинг розилиги ҳақидаги бандни ўзрагишсиз қолдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фото: «inprontvino.ru»
Маълум қилинишича, ўсмир қиз ҳолат юзасидан судга мурожаат қилган. Даъво аризасида 17 ёшли қиз ковидга қарши эмлашни хоҳлаётгани, «аммо ота-онасидан кўрсатма ололмаслигини» кўрсатган. Шу сабабли қизнинг ковидга қарши эмланишига бир қанча муассасалар қарши чиққан. Суд мурожаатни ўзгаришсиз қолдириб, ота-она розилиги билан вакцина қилиш мумкинлигини таъкидлаган.