Жаҳон - 19:45 · 21.04.2022

Шанхайдаги ковид билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берилди

Шанхайда коронавирус эпидемияси сабабли киритилган карантин чекловлари қисман бекор қилинмоқда. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «CNA»

Маълум қилинишича, мегаполиснинг тўрт миллион аҳолисига уйларини тарк этишга рухсат берилган. Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи марта айрим ҳудудларда вирус тарқалишини назоратга олганини айтган. Шу билан бирга, одамларга ПЗР тестларини топшириши буюрилган. Шаҳар ҳали ҳам озиқ-овқат етказиб беришда муаммоларга дуч келмоқда. Ҳолат юзасидан ҳукумат ҳатто аҳолига асосий озиқ-овқат ва гигиена воситаларини ўз ичига олган махсус тўпламларни бермоқда.

Аввалроқ Шанхайда ковид қоидаларини текширишга робот итлардан фойдаланилганди. Шунингдек, мегаполисда аҳолидан ковид тестларини олишга ҳарбийлар жалб қилинганди.