Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, ташрифдаги биринчи манзил Кўкдала тумани бўлган. Бу маъмурий бирликни ташкил этиш ғояси Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган эди. Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 17 мартдаги қарорига мувофиқ, аҳолига қулайликлар яратиш ҳамда урбанизация жараёнларини тартибга солиш мақсадида Чироқчи туманининг бир қисмида Кўкдала тумани ташкил этилган эди.

Президент дастлаб «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятининг тикувчилик корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирган ва хотин-қизлар билан суҳбатлашган. Айтилишича, мазкур корхонада 500 нафарга яқин маҳаллий хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланган.

«Кўряпсизлар, аёллар бўйича қанча қарорлар қабул қиляпмиз, ташкилий чоралар кўряпмиз. Бунинг замиридаги мақсад — сизларнинг қувончингизни кўриш. Бир аёлни, бир қизимни иш билан таъминласак, унинг кайфияти бутун хонадонга таъсир қилади, фарзандларини яхши ўқитади. Бугун ҳам кўп режалар, имкониятлар билан келдик. Ўзбекистонда орзулар амалга ошадиган замон қуришга ҳаракат қилаяпмиз, — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг, давлат раҳбари Кўкдала туманининг маъмурий маркази бўлган Еттитом шаҳарчасини батафсил режалаштириш лойиҳаси билан танишган.

Туман ҳудуди 171 минг гектар бўлиб, 32 та маҳалладан иборат. Лойиҳага кўра, Еттитом шаҳарчасида туман ҳокимлиги ва маҳаллий идоралар учун бинолар, «Янги Ўзбекистон» массиви, боғча ва мактаблар, поликлиника, истироҳат боғи, халқаро аҳамиятдаги йўл бўйида хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуалари барпо этилади. 159 километр йўл таъмирланиб, 50 километр ичимлик суви, 80 километр электр тармоқлари қурилади.

Президентимиз янги биноларни энергия тежамкор қилиб қуриш, уйлар тепасига қуёш энергияси панеллари ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган. Ташриф давомида Кўкдалада 500-1000 мегаваттлик қуёш электр станциялари ва қуёш панеллари қорхонасини барпо этиш имкониятини ўрганиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев шу ерда аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказган. Улар илгари Чироқчи тумани марказигача 2-3 соатлаб йўл юрилгани, бу кўп қийинчилик ва харажатлар туғдирганини гапириб берган.

«Кўкдала туманини ташкил этишдан асосий мақсад бу ерда яшайдиган 182 минг нафар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларимизни янги босқичга кўтаришдир, — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу мақсадда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқилиши таъкидланган. Бу ерда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун қарийб 2 триллион сўм маблағлар йўналтирилади. 2022 йилда 260 миллиард сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида гапириб ўтганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023