Жамият - 15:41 · 21.04.2022

Тошкентда эркак халқаро бизнес марказининг 10-қаватидан қулаб тушди

Тошкентда 21 апрель куни Халқаро бизнес маркази биносининг 10-қаватидан эркак қулаб тушди.

Фото: «Bugun.uz»

«Nova24.uz» нашрининг ёзишича, воқеа гувоҳлари қичқириқни эшитганини таъкидлаган. Ҳозирда шифокорлар воқеа жойини тарк этгани, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эса иш олиб борилаётгани айтилган.

«Bugun.uz» воқеа юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Прокуратура воқеа юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги эса воқеа уларнинг ваколат доирасига таалуқли эмаслигини қайд этди.

Воқеа ҳудудидаги гувоҳларнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, эркак жасади орадан 2 соат вақт ўтганда ҳам олиб кетилмаган. Мурдани текшириш учун мутахассислар келиши кутилган.

Аввалроқ Навоийда 53 ёшли эркак набираси билан 4-қаватдаги эскалатордан тушиб кетганди. Шунингдек, Андижонда университетнинг 4-қаватидан тушиб кетган аёл вафот этгани хабар қилинганди.