ХТВ Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият юзасидан изоҳ берди

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамширанинг бинога киришига қаршилик қилиб, плакатлар кўтариб чиққани хабар қилинганди. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан «Bugun.uz» мухбирига изоҳ берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Қайд этилишича, ушбу муассасага Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси, ва тегишли мутассадилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўрганган.

Ўрганилганда муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланган. Ҳозирда муҳит барқарор, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кун тартиби бўйича шуғулланмоқда ва вазият назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар кўчага плакатлар билан чиққани акс этган видеолар тарқалган.

Кейинчалик воқеа Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 да жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида содир бўлгани аниқланган.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тарбияланувчилар мазкур тарбия муассасаси ҳамшираси З.К ни Меҳрибонлик уйи биносига киришига қаршилик кўрсатмоқчи бўлганини маълум қилган. Муассасага ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари зудлик билан етиб келган ҳамда вазиятни юмшатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.

Аввалроқ Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига ўқитувчи зўравонлик қилгани аниқланганди. Шунингдек, шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси мазкур тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди