«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил Тошкент» экологик байрами ўтказилади

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 23 апрель куни «Яшил Тошкент» экологик байрами ўтказилади.

Маълум бўлишича, 23 апрелда «Дўстлик» боғида кенг кўламли «Ўзбекистон яшил мактаблари» ижтимоий дастурининг навбатдаги босқичи якунланганига бағишланган «Яшил Тошкент» экологик байрами ўтказилади. Байрам аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтади.

Президент ташаббуси билан 2021 йил ноябрда «Яшил макон» лойиҳасига старт берилди, унинг доирасида 200 миллион дона кўчат экиш режалаштирилган. Тегишлича, кузда 85 миллион кўчат экилганди.

«Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш. Бугунги кунда кўчаларга ва бошқа ҳар қандай жойга қаранг. Ҳамма жойда чиқиндиларни кўрасиз. Муқаддас мамлакатимиз, деймиз биз. Унда нега уни озода сақламаймиз? Ахир муқаддас китобларимизда ҳам ‘поклик – иймондандир’ дейилади»,- таъкидлаган давлат раҳбари.

«Экология ва қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш» модули доирасида Тошкент ўқитувчиларини ўқитишга оид экологик лойиҳа ушбу вазифа билан жуда уйғундир. Ижтимоий дастурнинг ташаббусчиси ва ташкилотчиси – «Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши» ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган нотижорат нодавлат ташкилотидир. Кенгаш ўз фаолияти давомида аҳолининг экологик билимларини ошириш ва ўсиб бораётган урбанизация шароитида барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этишга қаратилган турли акциялар, семинарлар ва тренинглар ўтказди.

Бу дастурга Президентнинг «Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асос бўлди.
Хатти-ҳаракат дастури ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳридаги 50 та мактабда жорий этилди. Эколог-экспертлар педагоглар билан ҚМЧни саралаш бўйича таълимий воситаларни ўртоқлашдилар. 200 нафар педагогга тренинг ўтказилди ва улар, ўз навбатида, қарийб 6000 нафар ўқувчи билан таълимий сабоқлар ўтдилар. Машғулотлар доирасида болалар қаттиқ маиший чиқиндиларни қандай саралаш яхши эканини, сараланган чиқиндидан нима ишлаб чиқарилишини ва бундай тадбирлар атроф-муҳитга юкламани камайтиришга қандай ёрдам беришини билиб олдилар.

Хатти-ҳаракат дастури мактабдан ҳар бир оилага қарата барқарор экологик кўникмалар шаклланишига йўналтирилгандир. Лойиҳа доирасида ўқувчи билим олиб, кейин ота-онаси ва яқинларини саралашга ўргатади. Демакки, тренинг – бу янги экологик билимлар таълимий занжирининг босқичларидан биридир. Лойиҳада Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаол қатнашдилар. 2022 йил февралида ШХТБ услубиётчилари билан тренинглар ўтказилди, улар мазкур муаммога катта қизиқиш билдирдилар. Лойиҳа Швейцария конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ўтказилмоқда.

«‘Яшил макон’ умуммиллий лойиҳаси доирасида 23-24 апрелда ўтадиган ‘Яшил Тошкент’ тадбирининг расмий қисмида ўқитувчи ва услубиётчиларга сертификатларни, шунингдек, дастур билан изчил ишлаган ва барча тадбирларни амалга оширишда кўмаклашган Халқ таълими вазирлиги маъмурлари ва бўлинмалар раҳбарларига миннатдорлик хатларини тантанали топшириш режалаштирилган»,- дейди халқаро эксперт ва Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши асосчиси Темур Аҳмедов.

Байрамни ташкил этишда Кўнгиллилар уюшмаси, Makon телеканали, Meros фонди, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Яккасарой тумани ҳокимлиги фаол иштирок этдилар.
Тадбир дастурида болалар концерти ва болалар учун фаолият ҳудуди режалаштирилган. Байрам иштирокчилари интерактив шаклда кимёвий тажрибалар билан танишишлари, роботлар йиғишлари ва ижодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин. Бу дастур STEAM-таълим (science, technology, engineering, arts, and math) давлат стратегияси билан тўлиқ мувофиқликда ўтказилмоқда. Шунингдек, дастурдан кимёвий шоу ва «Ҳаво сеҳри», «Энергия», «Электр», «Тебраниш ва тўлқинлар» дастурлари бўйича интерактив машғулотлар жой олади. Экология, атроф-муҳит озодалиги ва чиқиндиларни саралаш мавзусида расмлар танловини ўтказиш режалаштирилган. Байрам куни боғда электромобиллар, қуёш панеллари ва бошқа экологик техника намуналари намойиш этилади, болалар ва уларнинг ота-оналари уларни томоша қилибгина қолмай, амалиётда синаб ҳам кўришлари мумкин бўлади.

Расмий қисмнинг бошланиши соат 11:00 да, байрам 17:00 гача давом этади. Тадбирни ёритиш учун ОАВ вакиллари, болгерлар ва барча қизиққанлар таклиф этилади.

Каналларимизга обуна бўлинг:
Instagram:https://instagram.com/uzgbc?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook: https://www.facebook.com/gbcuz

Ҳамкорлик масалалари бўйича:
+99899 461 42 19 Темур Ахмедов
@mail: Temur@temur.green

Реклама ҳуқуқи асосида

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023