Жаҳон - 19:57 · 22.04.2022

Афғонистонда жума намозидан кейин яна масжид портлатилди — видео

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги «Мавлавий Искандар» масжидида 22 апрель жума куни портлаш юз берди. Бу ҳақда «Etilatroz» хабар берди.

Кадр: «Etilatroz»

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 30 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. «Толибон» ҳаракати ҳодисага изоҳ бермаган. Манбаларга кўра, жума намози тугагандан сўнг масжид портлатилган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Ўз навбатида, шу куни Кобулдаги Савдо вазирлиги биноси олдида портлаш қайд этилган.

Фото: «Etilatroz»
Фото: «Etilatroz»

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда бир неча кундан буён масжидда портлашлар содир бўлмоқда. Жумладан, Кобул ғарбидаги «Мумтоз» ва «Абдул-Раҳим Шаҳид» мактаблари ҳудудида 19 апрель, сешанба куни 3 та кучли портлаш қайд этилган. Оқибатда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

21 апрель куни Мозори Шариф шаҳридаги «Се Докон» масжидида ҳам портлаш бўлган. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, 65 киши жароҳатлангани айтилган. Айрим манбалар 18 киши ўлгани ва 30 киши жароҳатланганини хабар берган. Худди шу кун йўл четида ўрнатилган бомба оқибатида «Толибон» полицияси пикапи портлатилган. Ҳодисада ҳаракатнинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлган.