Илм-фан - 19:25 · 22.04.2022

ЖССТ коронавирусни даволаш учун янги дори тавсия қилди

ЖССТ касалхонага ётқизиш хавфи юқори бўлган беморларга COVID-19’ни даволаш учун «Pfizer» компаниясининг «Paxlovid» препаратини тавсия қилди. Бу ҳақда «RT» хабар берди.

Фото: «Daily Maverick»

Келтирилишича, коронавирусга қарши «Paxlovid» дориси учта лаборатория текширувида «омикрон»га қарши самарали эканини кўрсатган. «Таблетка кўринишидаги дори коронавируснинг оғир шаклига чалинган ва касалхонага ётиш хавфи юқори бўлган беморлар учун тавсия қилинади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тавсия 3078 беморни қамраб олган иккита синовларнинг натижаларига асосланади.

Аввалроқ америкалик биологлар «Moderna» вакцинасининг ножўя таъсирини аниқлаганди. Шунингдек, Ҳиндистонда иссиққа чидамли вакцина ишлаб чиқилиши айтилган.