Мурод Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Қарши шаҳрида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мурод Азимов Бердиалиевич номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Овоз бериш натижаларига кўра, М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент таклифи билан ташкил этилган Кўкдала туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.