Жаҳон - 19:31 · 22.04.2022

Озарбайжонда ковид режимларидан бири бекор қилинди

Озарбайжонда 1 майдан коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган тиббий ниқоб режими бекор қилинади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

«2022 йил 1 майдан бошлаб 1 июлгача узайтирилган махсус карантин режимида шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоб, матоли ниқоб, респиратор) фойдаланиш талаби бекор қилинди», дейилади мамлакат Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Шунингдек, халқаро аэропорт ва таълим муассасаларида ниқоблардан фойдаланиш энди мажбурий эмаслиги, балки тавсия этилиши таъкидланган. Ҳозирда мамлакатга кириш учун эмланиш сертификати ёки касал бўлган шахснинг маълумотномаси керак бўлади. Қоидалар 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас. 15 апрелдан бошлаб Озарбайжон кириш учун мажбурий ПЗР тестини бекор қилган.

Аввалроқ Озарбайжон мамлакатга келувчилар учун ковид талабини ўзгартирганди. Шунингдек,