Иқтисод - 13:38 · 22.04.2022

Ўзбекистон нега ҳозиргача деноминацияни амалга оширмаган?

Ўзбекистон Марказий банкининг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникация сиёсати департаменти директори Акмал Назаров нима учун эски купюраларни янгиларига алмаштириш фонида Ўзбекистон валюта деноминациясини амалга оширмаганини тушунтирди. Бу ҳақда у «NOVA24»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Деноминаци валютанинг баркарорлигини ошириш ва ҳисоб-китобни ихчамлаштириш мақсадида қоғоз пул номинали (ёзиб қўйилган қиймати)ни пасайтириш, эски пулнинг курси (қадри) юқори қилиб белгиланган, номи ўзгармаган янги пулга маълум нисбатда алмаштириш ҳисобланади. Бу биринчи навбатда янги банкноталар ва янги дизайндаги тангалар ишлаб чиқаришни талаб қилади. Жараён узоқ тайёргарликни талаб қилади.

Акмал Назаровга кўра, юқори инфляция шароитида валюта деноминацияси ўз аҳамиятини йўқотади, яъни инфляция ўсишда давом этса, банкноталар тўлов қобилиятини пасайтиради. Шу сабабли инфляция тегишли даражада барқарор бўлсагина, деноминацияни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

«Йирик номиналдаги банкнотларнинг муомалага чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди, инфляция ва нархлар барқарорлигига таъсир қилмайди», — дейди Марказий банк расмийси.

Аввалроқ Марказий банк қарз юки таҳлили ва хатарлари бўйича маълумотларни эълон қилганди. Шунингдек, Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирганди.