Жамият, Жаҳон - 9:28 · 22.04.2022

Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Туркия ички ишлар вазири билан учрашди

Туркия ички ишлар вазири 21 апрель куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши бош котиби Виктор Маҳмудов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Маълум бўлишича, учрашув Туркия ички ишлар вазирлигининг Анқара шаҳридаги Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтган. Томонлар Суриядаги инқироз, Россия ва Украина ўртасидаги уруш, гуманитар ёрдам, терроризм, молиявий жиноятлар ва уюшган жиноятчиликка қарши курашни муҳокама қилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини тайёрлаш, ноқонуний миграция, табиий офатларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Йиғилишда Туркия Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Сейфулла Ҳажимюфтюўғли ҳам иштирок этган.