Жамият, Жаҳон - 9:48 · 22.04.2022

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси қачондан тўлиқ иш бошлаши маълум бўлди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевдан Львов шаҳрига вақтинча кўчирилганди. «Нигоҳ»нинг маълум қилишича, Киевдаги элчихона 22 апрелдан фаолиятини тўлиқ тиклайди.

Фото: «Torange.biz»

Келтирилишича, 2022 йил 22 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўзининг тўлақонли фаолиятини бошлайди. Элчихонанинг электрон манзили embassy@uzbekistan.org.ua ҳисобланади.

Аввалроқ элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар берилганди.