Жамият, Қашқадарё - 19:25 · 22.04.2022

Президент Қарши шаҳрида спорт таълими бўйича тақдимот билан танишди

Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Қарши шаҳридаги кичик саноат зонасида жойлашган «UzShoes» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Корхона йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда эркаклар, аёллар ва болалар учун 10 турдаги чарм пойабзаллар тайёрланмоқда. Сифатли ва чиройли бу маҳсулотлар импорт ўрнини бемалол босади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан бирга, Қаршида тикилган пойабзаллар Европа мамлакатларидаги 100 дан ортиқ савдо дўконларида сотилмоқда. Шунингдек, қўшни давлатлар ва Ҳиндистон билан келишувларга эришилган. Давлат раҳбари пойабзалларни тайёрлаш жараёнини кўздан кечирди, шу ерда ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Президент Қарши шаҳрида спорт таълими бўйича тақдимот билан танишди. Спортни ривожлантириш вазири ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича 1 апрель куни ўтказилган йиғилишдаги вазифалар ижроси тўғрисида ҳисобот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутасаддиларга чет эллик мутахассисларни жалб этиб, селекция ишлари ва ўқув дастурини тўғри шакллантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор топшириқлар бергани тўғрисида хабар қилинганди.