17:57 | 22.04.22 69

Қозоғистонда Марказий Осиёда ходимларни бошқариш соҳасидаги энг йирик тадбир бўлиб ўтади

Унда бизнес ҳамжамиятига етакчи ва халқаро компанияларнинг HR-кейслари тақдим этилади

Кўпгина компаниялар HR функциясини ривожлантириш, бизнес жараёнларини ўзгартириш, методикаларнинг самарадорлигини баҳолаш зарурлигини тушунади. Лекин қандай қилиб кетаётган поездни қувмасдан, ўзгаришлар етакчиси бўлиш мумкин?

Мазкур саволга жавобни сиз HeadHunter’нинг HR-бренд конференциясида топишингиз мумкин. Марказий Осиё бозори етакчилари ўз тажрибалари билан ўртоқлашади, батафсил амалий тадқиқотлар тақдим этади ва ходимларни бошқариш бўйича замонавий усулларни тақдим этади.

Сизни ходимларни қўл остида ушлаб туриш ва жалб қилиш, меҳнат бозоридаги янги воқелик, HR жараёнларини автоматлаштириш ва HR бюджети, таҳлиллар билан ишлаш ва бошқа шу каби кўп нарсалар кутмоқда. Дастур бир вақтнинг ўзида бир нечта самарали иш форматларини: компания кейслари, муҳокамалар, воркшоп ва бизнес ўйинларни ўз ичига олади.

Конференция биринчи марта гибрид форматда ўтказилади. Бу конференцияда иштирокчилар «жонли» қатнашиши ёки исталган нуқтадан онлайн иштирок этишини англатади. Тадбир формати, маърузачилар ва HR-мутахассисларининг нутқидан ташқари, нетворкинг (соҳа мутахассислари билан бирор масала юзасидан алоқа ўрнатиш) ва актуал HR кейсларни алмашишни ўз ичига олади.

Олинган амалий билимларни дарҳол иш фаолиятида фойдаланиш мумкин. Ташриф нафақат HR-мутахассислари ва HRD учун, балки жамоа раҳбарлари ҳамда бизнес эгалари учун ҳам долзарбдир. Конференция якунлангач, барча иштирокчилар олган билимларини тасдиқловчи сертификатлар, Конференциянинг барча материалларига кириш ва қимматбаҳо совғалар ўйинида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, конференциянинг барча иштирокчилари ҳар йили Марказий Осиёдаги энг яхши иш берувчилар аниқланадиган HR-бренд мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимига таклиф этилади.

• Конференция ўтказиладиган жой: Олмаота Сейфуллин проспекти 617, «Forum» савдо маркази, Event Space
• Сана: 2022 йил 26 май
• Тадбир формати: онлайн ва офлайн
Конференция ҳақида https://hhcdn.ru/click?b=291012 веб-сайти орқали батафсил маълумот ва чипта олиш, ёки hrbrand@hh.kz почтасига мурожаат қилиш мумкин.

HeadHunter’нинг HR соҳасидаги энг муҳим тадбирига қўшилинг!

Ҳамкорлик асосида