Жаҳон - 8:33 · 22.04.2022

Россия илк бор «Сармат» қитъалараро ракетасини синовдан ўтказди — видео

Россия Мудофаа вазирлиги «Плесецк» космодромида «Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли учирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Россия мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мамлакат президенти Владимир Путин жараённи видео ҳавола орқали томоша қилган.

Фото: Кремль матбуот хизмати

«Бу ҳақиқатан ноёб қурол бўлиб, қуролли кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлайди, Россия хавфсизлигини ташқи таҳдидлардан ишончли таъминлайди. Мамлакатимизга таҳдид солмоқчи бўлганларни ўйлашга мажбур қилади», — дейди у.

Путин айнан қайси давлатлар Россияга таҳдид солаётганига аниқлик киритмаган. Синовлардан сўнг «Сармат» стратегик ракета қўшинлари таркибига киради. Ушбу комплекслар Красноярск яқинидаги Ужурс ракета таркибидаги бош полкни жиҳозлайди. Путин «Сармат»ни яратишда рус технологияларидан фойдаланилгани, бу муаммосиз ишлаб чиқаришни таъминлашини таъкидлаган.

Аввалроқ Россиянинг Украинага урушидаги асосий қуроли маълум қилинганди. Шунингдек, Украинага артиллерия юборадиган давлатлар айтилган.