Илм-фан - 19:28 · 22.04.2022

Россияда коронавирусга қарши янги «Скайвира» препарати рўйхатга олинди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши янги «Скайвира» препаратини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, препарат нирматрелвир (вирусга қарши дори) ва ритонавирга (антиретровирус препарати) асосланган бўлиб, коронавируснинг асосий сабабини бартараф этиш ёки йўқотишга қаратилган терапияда қўлланилади.

«‘Промомед’ компаниялар гуруҳи томонидан ноёб технология ёрдамида яратилган дори 2022 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда янги «Конвасэл» вакцинаси руйхатдан ўтганди. У Федерал Тиббиёт-биология агентлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. «Конвасэл» SARS-CoV-2 вируси келтириб чиқарадиган коронавирус инфекциясининг олдини олишга мўлжалланган рекомбинант субунит вакцинадир.