Солиқ қўмитаси раисига институтга ректорлик вазифаси юкланди
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевга институтга ректорлик вазифаси юкланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиевга Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш юклатилган.
Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» доирасидаги ёшлар билан учрашувда солиқ тушумлари ҳақида берилган саволга жавоб берганди. Солиқ қўмитаси раисининг таъкидлашича, у раҳбарликка келган даврда солиқ тушумлари 7,2 триллион сўм бўлган. Бугунги кунга келиб эса улар 10 триллиондан ошган.
«Ўтган йили май ойида Солиқ қўмитаси раҳбарлигига келганман. Ўшанда бизда солиқ тушумлари 7,2 триллион сўм эди. Долларга ҳисобласак, бу 720 миллион долларни ташкил қилади. Бугунги кунга келиб Солиқ қўмитаси бир ойда солиқлардан 10 триллион сўмдан ортиқроқ маблағ туширади. Долларга ҳисобласангиз, бу 1 миллиард долларни ташкил қилади. Солиқ органлари бир ойда бир миллиард доллар давлат бюджетига маблағ туширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси ҚҚС можароси бўйича савол берган журналистни «ҳайп» қилишда айблаганди.