Жамият - 21:28 · 22.04.2022

Видео: Ўзбекистон осмонида номаълум учар жисмлар тасвирга олинди

Ўзбекистон осмонида 21 апрель куни номаълум учар жисмлар тасвирга олинди. Фанлар академияси «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Академиянинг Астрономия инстути илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Юсуф Тиллаевнинг маълум қилишича, учар жисмлар «Starlink»нинг 53 та янги сунъий йўлдошлар гуруҳи бўлиб, яқинда Американинг «SpeceX» компанияси томонидан учирилган.

«21 апрель, пайшанба куни соат 13:51 да (АҚШ шарқий соҳили вақти, Тошкент вақти билан 22:51 да), ‘Starlink’нинг 53 та ’Falcon 9’ сунъий йўлдошини Флоридадаги ‘Cape Canaveral’ космик станциясидан Ер орбитасига олиб чиққан», — дейди Юсуф Тиллаев.

Келтирилишича, шу 53 йўлдошнинг орбитага чиқарилиши Ўзбекистон осмонида 22 апрель кечки пайт кузатилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида 9 март куни тропик ҳудудларда кузатилувчи булутлар пайдо бўлганди. Шунингдек, Тошкент ва Андижонда кузатилган қуюн ҳодисаси юзасидан маълумот берилганди.