Шимолий Кореяда мамлакат етакчиси бўлган Ким оиласининг каттаси Ким Ир Сен таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланмоқда. Талабалар махсус байрамда рақсга тушмоқдалар. Уларнинг юзидан буюк доҳийга нисбатан чуқур муҳаббат уфуриб турибди.
Фото: «Getty Images»
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида анъанавий карнавал ўтказилмоқда. Мазкур карнавал икки йиллик танаффусдан сўнг энди ўтказилмоқда.
Фото: «AFP»
Франциянинг амалдаги президенти ва «La République En Marche» партиясидан президентликка номзод Эммануэль Макрон «Radio France» ходимлари билан суҳбатлашмоқда.
Фото: «AP»
Франциядаги президентлик сайловида яна бир номзод Марин Ле Пен сайлов кампанияси давомида ўз тарафдорлари билан суратга тушмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»
Жума куни Қуддус шаҳрида Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида яна тўқнашувлар содир бўлди.