ДХХ Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган қашқадарёлик эркакни ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган қашқадарёлик эркакни қўлга олди.

Фото: ЎзА/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Китоб туманида яшовчи фуқаронинг Сурияга кетишининг олди олинган.

Хусусан, 1998 йилда туғилган Қ.Т. 2020–2021 йиллар давомида Россияда ишлаш даврида ижтимоий тармоқлар орқали «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларни қўллаб-қувватлаган. У Tik-Tok, Likee, Instagram ижтимоий тармоқларида шахсий профиллар очиб, унга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу-Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг жиҳод, ҳижрат ҳамда шаҳидликка чорловчи маърузаларини трғиб қилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг декабрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан сўнг, ҳамқишлоқлари орасида ҳам оқим ғояларини фаол тарғиб қилган. Бундан ташқари, Қ.Т. Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида Россия ва Туркия орқали Сурияга боришни режалаштирган.

Экспертиза хулосасига кўра, фуқаро томонидан тарқатиб келинган диний мазмундаги материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш тақиқланади. Ҳозирда Қ.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ томонидан Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган 12 кишини ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023