«Гуанжоу» клиникаси фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди — видео
«Гуанжоу» клиникасининг фаолиятидаги қонун бузилиши ҳолатлари сабаб жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
Маълум бўлишича, «Guangzhou medical of China» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур иш доирасида клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББнинг қўшимча қилишича, мазкур видеодаги ҳолат клиниканинг Наманган вилоятидаги филиалида қайд этилган.
Аввалроқ Тошкентда «Фарҳод деҳқон бозори» раҳбари ва унинг ўринбосари қўлга олинганди. Улар дўкондан ҳар 10 кунда 660 минг сўмдан ноқонуний пул ундириб келган.