Жаҳон - 20:37 · 23.04.2022

Исроилда коронавирус чеклови юмшатилади

Исроил бош вазири Нафтали Беннетт ва Соғлиқни сақлаш вазири Ницан Горовиц аҳолидан ёпиқ жойларда тиббий ниқоб тақиш мажбуриятини олиб ташлади. Бу ҳақда «Haaretz» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Маълум қилинишича, қарор 23 апрель, шанба куни соат 20:00 дан (Қуддус вақти билан) кучга киради. Ҳукумат расмийлари ушбу қарор коронавирусга чалиниш ҳолатлари пасайиши муносабати билан қабул қилинганини айтган.

Таъкидланишича, қарор касалхоналар, авиарейслар, қариялар уйлари каби вирус хавфи юқори бўлган жойларда қўлланилмайди. Карантинга кетаётган одамлардан ҳам тиббий ниқоб тақиш талаб қилинади.

Аввалроқ Туркия ва Россияда коронавирус чекловлари юмшатилганди. Шунингдек, Испания ва Финландияда коронавирус талабларидан бири олиб ташланганди.